ДХХ томонидан 3 та вилоятда коррупциявий ҳолатлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
➖ Фарғонада “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлими инспекторлари 555 та хонадонга сув ҳисоблагич ўрнатиш ва бошқа хизматлар учун 51 минг доллар пора олган вақтда ушланди. Уларнинг устидан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари бўйича иш қўзғатилди;
➖ Наманганда “Энергосавдо” муҳандиси электр ҳисоблагичдаги қонунбузарликни яшириш эвазига 20 минг доллар пора олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган ва Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши очилди;
➖ Андижонда кадастр бўлими раҳбари ер майдонини ноқонуний расмийлаштириш учун 6 минг доллар талаб қилган. У пулни олган вақтда далиллар билан қўлга олинди ва Жиноят кодексининг 210-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.




