Kasbim-faxrim

Қидирувда бўлган “Cobalt” Фарғона вилоятидан топилди

Жарқўрғон туманида фаолият юритиб келаётган «Servis-Mega story» масъуляти чекланган жамияти тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш мақсади борлигини билдириб, катта миқдордаги кредитни имтиёзли шартлар асосида расмийлаштиради. Бироқ, жамият раҳбари кредит шартномасига мувофиқ тўловларни ўз вақтида бажармаганлиги сабабли ушбу масала Фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судида кўриб чиқилиб, 1 миллиард 421 миллион сўм кредит қаздорлигини ундириш белгиланди.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида гаров мулки ҳисобланган Жарқўрғон тумани, Янгиобод махалласида жойлашган минирал ўғит тарқатиш шахобчаси  хатловга олиниб, онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Шунингдек, мазкур ижро ҳужжати бўйича жамиятнинг мол-мулклари ўрганилганда “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланган ҳамда ушбу автотранспорт воситасини хатлаш мақсадида қидирув элон қилинган эди.

Олиб борилган тезкор қидирув натижалари кўра ушбу автотранспорт воситаси Фарғона вилоятидан топилиб, вақтинча сақлаш учун Бюронинг жарқўрғон туман бўлимига олиб келинди ҳамда хатланган мулкни реализация қилиш мақсадида 90 миллион сўм бошланғич нарх билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди.

Дадахон Назаров,

Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари

Related Articles

Back to top button