Bu qiziq
Сурхондарё вилояти ҳокими навбатдаги «Тадбиркорлар қабули»ни ўтказди
Сурхондарё вилояти ҳокими навбатдаги «Тадбиркорлар қабули»ни ўтказди
Вилоятда кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида бугун вилоят ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган “Тадбиркорлар қабули”да хусуий сектор вакилларининг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, бир қанчаси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, айримларига тушунтириш берилган бўлса, ижроси қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати