Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Youtube ижтимоий тармоғида “БИЗЛАР КУЧИШИМИЗ УЧУН ВАКТ КЕРАК СОВУКДА КАЕРГА БОРАМИЗ” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

2023 йилнинг 17 январ куни Сурхондарё вилоят ҳокими в/б У.Қосимов Шўрчи туманини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий даражасини ўрганиш ва туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан Шўрчи туманига ташриф буюрган.

Мазкур ташриф давомида “Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чекланган жамияти худудида савдо расталарини тартибсиз жойлашганлиги сабабли, бозор ва унга туташ худудларни зудлик билан тартибга келтириш, бозорга кириш йўллари, автомашина тўхташ жойлари ва бошқа қурилмаларнинг ҳуқуқий холатини ўрганиш, бозорни янгидан қуриш ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш, маҳсулот турлари жойлашувини тартибга келтириш, кириш чиқиш йўлларини тартибга олиш, бозор худуди ва атрофини ободонлаштириш, бозорни тўлиқ битонлаш ишларини бажариш тўғрисида 2023 йилнинг 18 январ куни 04-01/21-сонли йиғилиш баёни қабул қилинган.

Мазкур йиғилиш баёнидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, ишчи гуруҳ тузилиб, “Шўрчи деҳқон (озиқ-овқат) бозори” масъулияти чнкланган жамияти худудидаги маҳсулот турлари жойлашувини тартибга келтириш, кириш чиқиш йўлларини тартибга олиш, бозор худуди ва атрофини ободонлаштириш, бозорни тўлиқ битонлаш ишлари бажарилмоқда. Шу сабабли бозор худудидаги сотувчилар, бозор ёнидаги замонавий “Нуробод” ва “Асл диёр” савдо мажмуаларига кўчирилмоқда.


Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

Related Articles

Back to top button