Hodisalar

УЗУН ТУМАНИДАГИ ФЕРМЕРНИНГ САРСОН БЎЛАЁТГАНИ ҲАҚИДА УЗУНДАН-УЗУН ҚИССА…

Узун тумани “Маданий турмуш” маҳалласи ҳудудида “Зоҳидбек Каримов” фермер хўжалиги Узун туман ҳокиминингн 31.12.2014 йилдаги қарорига асосан ташкил этилган эди. 30.12.2019 йилда феремер хўжалигига ажратилган ер майдони Узун туман ҳокимининг Қ-4262-сонли қарори билан туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олинди.
Туман ҳокимлиги томонидан фермер хўжалигига ер майдонини қайтариб олишда вилоятимизнинг барча туманларидаги каби фермер хўжалиги раҳбари туман ҳокими номига “ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олишини сўраб” ариза ёзди. Лекин “Зоҳидбек Каримов” фермер хўжалиги раҳбари Зокир Турдиев шу пайтда Тошкентга даволаниш учун кетганди. Унинг ўрнига укаси Зафар Турдиевни чақирдида ундан ер майдонини ўз ихтиёри билан туман ҳокими захирасига қайтариб олиш тўғрисида ариза ёздириб олди ва фермер хўжалигининг ер майдонини туман захирасига олинди.
“Зоҳидбек Каримов” фермер хўжалиги раҳбари даволанишдан қайтиб келиб туман прокурорига шикоят қилди.
Узун туман прокурорининг 21.09.2021 йилдаги протестига асосан Узун туман ҳокими 28.10.2021 йилда 189-8-118 –Q/21-сонли қарори билан 30.12.2019 йилда Қ-4262-сонли қарорини бекор қилди.
Адолат тиклангунга қадар орадан 1 йилу 10 вақт ўтди. Бу пайтга келиб ер майдони бошқа фермерга бериб юборилган эди.
Энди қонун бўйича ер майдони “Зоҳидбек Каримов” фермер хўжалигига қайтариб берилиши лозим эди. Чунки туман ҳокимининг 28.10.2021 йилда 189-8-118 –Q/21-сонли қарори ижросини таъминланиши лозим эдида!
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси 4-қисмига кўра Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ҳужжатлар вилоят, туман, шаҳар ҳудудида жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир.
Узун тумани ҳокимининг 28.10.2021 йилда 189-8-118–Q/21-сонли қарори ижросини таъминланмаслиги юқоридаги қонунга зид эди.
Худди шу пайтдан бошлаб тумандаги мансабдор шахслар жумладан туман ҳокими Б.Турсунов ҳам ўзи қабул қилган қарорнинг ижросини таъминлашга қарши чиқдилар.
Орадан 2021 йилнинг ноябр, декабр, феврал ойи ўтди. “Зоҳидбек Каримов” фермер хўжалиги раҳбари тумандаги барча ташкилотларга учрашди, улар турли баҳоналар билан фермернинг талабини рад этгач, “Зоҳидбек Каримов” фермер хўжалиги раҳбари вилоят ваколатли давлат ҳокимияти раҳбарларига мурожаат этишди.
Аммо вилоятдаги давлат органлари ҳам маслаҳат беришдан нарига ўтмадилар. Ҳаттоки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг Сурхондарё вилояти бўйича вакилига ёрдам сўраб мурожаат этишди. Улар ҳам ўйлаб-ўйлаб охири “Судга беринглар” дейишди.
Шундай қилиб “Зоҳидбек Каримов” фермер хўжалиги адолат излаб Термиз туманлараро маъмурий судига мурожаат этишди…
(Давоми бор)
Шавкат

Related Articles

Back to top button