O`zbekiston

200 МИНГДАН 400 МИНГ СЎМГАЧА БИР МАРТАЛИК ЁРДАМ ПУЛИНИ КИМЛАР ОЛАДИ

«Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармонига мувофиқ, қуйидаги шахсларга бир марталик ёрдам берилади:

✅ ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;

● Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан.

Бир марталик моддий ёрдам тўловлари икки ҳафта муддатда тўлиқ тўлаб берилади.

Уйида вақтинча бўлмагани ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябргача олиш ҳуқуқига эга.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button