O`zbekiston

Сурхондарё вилоят маъмурий судларининг2022 йил биринчи чораги давомидаги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисида

Сурхондарё вилоят маъмурий судлари томонидан 2022 йилнинг 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя этилиши борасида оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ бир қатор ишлар амалга оширилган.

Жумладан, маъмурий судлар томонидан 2022 йилнинг 1-чорагида (2021 йилнинг 1-чораги маълумотлар қавс ичида) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиққан низолар билан боғлиқ жами 119 та (254 та) маъмурий ишлар кўрилган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 135 та ёки 53,1 фоизга камайган. Шундан 29 таси ёки 24,3 фоизи
(125 таси ёки 49,2 фоизи) қаноатлантирилган, 75 таси ёки 66,4 фоизи (90 таси ёки 35,4 фоизи) рад қилинган, 11 таси ёки 9,2 фоизи (34 таси ёки 13,3 фоизи) иш юритувдан тугатилган, 4 таси ёки 3,4 фоизи (5 таси ёки 2 фоизи) кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 9 таси ёки 7,6 фоизи (12 таси ёки 4,7 фоизи) сайёр суд мажлисларида кўрилган. 2022 йилнинг 1 чорагида кўрилган ишлар бўйича мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилган қонунбузилишларюзасидан 33 та ёки жами кўрилган ишларнинг 27,7 фоизига хусусий ажримлар чиқарилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ ишлар 2022 йилнинг 1 чорагида жами 82 та (111 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 68,9 фоизини (43,7 фоизини) ташкил этади. Шундан 22 таси ёки 26,8 фоизи (60 таси ёки 54 фоизи) қаноатлантирилган,
51 таси ёки 62,2 фоизи (35 таси ёки 31,5 фоизи) рад этилган, 7 таси ёки 8,5 фоизи (14 таси ёки 12,6 фоизи) иш юритувдан тугатилган, 2 таси ёки 2,4 фоизи (2 таси ёки 1,8 фоизи) кўрмасдан қолдирилган. Ушбу кўрилган ишлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан 25 та ёки ушбу тоифадаги кўрилган ишларнинг 30,4 фоизига хусусий ажримлар чиқарилган.

Маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ 2022 йилнинг 1 чорагида жами 26 та(11 та) иш кўрилган бўлиб, бу жами кўрилган ишларнинг 21,8 фоизини (4,3 фоизини) ташкил этади. Шундан 4 таси ёки 15,4 фоизи (4 таси ёки 36,4 фоизи) қаноатлантирилган, 17 таси ёки 65,4 фоизи (2 таси ёки 18,2 фоизи) рад этилган, 3 таси ёки 11,5 фоизи
(5 таси ёки 45,5 фози) иш юритувдан тугатилган, 2 таси ёки 7,7 фоизи кўрмасдан қолдирилган.

Ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳокимият мансабдор шахс ҳаракати (харакатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш билан боғлиқ жами 65 та шикоят келиб тушган бўлиб, шундан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 62 шикоятнинг 12 таси ёки 19,4 фоизи қаноатлантирилган, 42 таси ёки 67,7 фоизи рад этилган, 6 таси ёки 9,7 фоизи иш юритишдан тугатилган, 2 таси ёки 3,2 фоизи кўрмасдан қолдирилган. Ушбу ишларнинг 3 таси ёки 4,8 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган. Ушбу тоифадаги кўрилган ишлар юзасидан жами 16 та ёки 25,8 фоизи бўйича хусусий ажрим чиқарилган.

Ҳокимият мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан 3 та шикоятнинг 2 таси ёки 66,6 фоизи рад этилган, 1 таси ёки 33,3 фоизи иш юритишдан тугатилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс)ларнинг қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ни қонунга хилоф деб топишга доир жами 5 та шикоят ариза келиб тушган бўлса, шундан 3 тасиёки 60 фоизиБюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан келиб тушган бўлиб, 3 та шикоят ҳам ёки ушбу тоифадаги келиб тушган ишларнинг 100 фоизи қаноатлантирилган, мансабдор шахсларга нисбатан 3 та ёки 100 фоизига хусусий ажрим чиқарилган.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғарма (мансабдор шахс) ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ни қонунга хилоф деб топиш юзасидан келиб тушган 2 шикоятнинг 1 таси қаноатлантирилган, 1 таси рад этилган.

Сайлов комиссиясининг ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан жами 1 та шикоят келиб тушган бўлиб, ушбу шикоят қаноатлантирилган ҳамда мансабдор шахсларга нисбатан 1 та хусусий ажрим чиқарилган.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш рад этилганлиги ёхуд нотариуснинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш юзасидан жами 1 та шикоят келиб тушган бўлиб, иш юритишдан тугатилган.

ФҲДЁ мансабдор шахсининг ҳаракатини қонунга хилоф деб топиш, адвокатнинг лицензиясининг амал қилиш муддатини тугатиш, тўхтатиб туриш юзасидан 2022 йилнинг 1 чораги давомида шикоятлар келиб тушмаган.

2022 йилнинг 1 чорагида муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида жами 64 та (69 та) материал келиб тушган бўлиб, шундан 52 таси ёки 81,3 фоизи (62таси ёки 89,9 фоизи) қаноатлантирилган, 12 таси ёки 18,8 фоизи
(2 таси ёки 2,9 фоизи) рад этилган.

Апелляция инстанцияси кўрилган ишлар:

2022 йил 1 давомида Сурхондарё вилоят маъмурий судига 45 та (81) апелляция шикоят (протест)лари келиб тушган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 тага ёки 44,4 фоизга камайган. Шундан 10 таси ёки 22,2 фоизи (9таси ёки 11,1 фоизи) қайтарилган, 1 таёки 2,2 фоиз (3 та ёки 3,7 фоиз) шикоятни қабул қилиш рад этилган.

Апелляция инстанциясида жами 40 та (53) иш мазмунан кўрилган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 тага ёки 24,5 фоизга камайган. Апелляция инстанциясида кўрилган ушбу ишлардан жами 3 тасиёки 7,5 фоизи (21 таси ёки 39,6 фоизи) бекор қилинган, 2022 йил 1 чорагида ўзгартирилган ишлар мавжуд эмас, (ўтган йилнинг ҳисобот даврида 1 та иш юзасидан суд қарори ўзгартирилган), 2 та ёки 5 фоиз(2 та ёки 3,8 фоиз) шикоят бўйича апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилган ва қолган ишлар ўзгаришсиз қолдирилган.

Мурожаатлар билан ишлаш аҳволи:

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг иш юритувига 2022 йил 1 чораги давомида жами 193 та(253 та) мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жорий йилда ўтган йилнинг ҳисобот даврига нисбатан мурожаатлар сони 60 тага ёки 23,7 фоизга камайган. Шундан 83 таси ёки 43 фоизи (148 таси ёки 58,5 фоизи) виртуал қабулхонаси орқали, 81 таси ёки 42 фоизи (105 таси ёки 41,5 фоизи) бевосита қабул қилинган, шундан 39 тасиёки 48,1 фоизи сайёр қабулларда, 42 таси ёки 51,9 фоизи бевосита идораларда берилган мурожаатларни ташкил этади.

Ҳисобот даврида жами келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси ёки 1,6 фоизи қаноатлантирилган, 183 та ёки 94,8 фоиз мурожаатларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 7 та ёки 3,6 фоиз мурожаатлар тааллуқлилиги бўйича юборилган.

Тарғибот-ташвиқот ишлари:

2022 йил 1 чорагида Сурхондарё вилоят маъмурий суди томонидан жами:

74 та (38 та) оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилган бўлиб, тарғибот ишлари жорий йилнинг ҳисобот даврида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 тага ёки 94,7 фоизга кўпайган, шундан:

-53(38 ) маротаба аҳоли ўртасида;

-16(9) маротаба корхона ва ташкилотларда;

-5(5) маротаба ўқув муассасаларда

Оммавий ахборот воситаларида жами 76(73) маротаба чиқишлар қилинган, шундан:

— радиода 13(28) маротаба,

— телевидениеда 16(24) маротаба,

— газеталарда 31 (8) маротаба,

-журналда 4 маротаба,

— веб-сайтларда 12(13) маротаба чиқишлар ташкил қилинган.

Эътиборларингиз учун раҳмат!

Вилоят суди раиси                                                     Р.Ғуломов

Related Articles

Back to top button