Hodisalar

Қидирувда бўлган “Malibu”автомобили топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2021 йил
11 сентябрь кунидаги ижро ҳужжатига  асосан қарздор Термиз шаҳрида фаолият юритиб келаётган хусусий корхоналарнинг бириданбоқувчисининг вафоти муносабати сабабли бир йўла ҳамда ойма-ой тўланадиган нафақа пулини шунингдек,  10 миллион сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Бироқ, берилган огоҳлантиришларга қарамасдан қарздорлик ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Бюронинг Термиз шаҳар бўлими томонидан қарздорнинг мол-мулклари ўрганилганда “Malibu” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланган ҳамда ушбу автотранспорт воситасига нисбатан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаларига асосан қидирув эълон қилиниб, ижро қилишлик учун Бюронинг вилоят бошқармасига юборилган эди.Олиб борилган тезкор қидирув натижалари кўра ушбу автотранспорт воситаси Термиз шаҳрида эканлиги аниқланиб, топилди ваижро ҳаракатларини давом эттириш учун давлат ижрочиларига топширилди.

Машинасидан айрилишини истамаган қарздор бир кунда тўлиқ қарздорлигини тўлаб берди ва ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилди.

Дилафрўз Қурбонова,

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси катта инспектори

Related Articles

Back to top button