O`zbekiston

ШЎРЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ БАХТИЁР ХУДОЙБЕРГАНОВНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар!

Наврўз инсонлар қалбида эзгу интилишларни уйғотиб, кишига умид ва ишонч, шукроналик туйғуларини бағишлайдиган наврўз барча юртдошларимизнинг энг ардоқли, севимли байрамидир. Эзгулик, гўзаллик, ободликни касб этган Наврўзи олам тинчлик, осойишталик, фаровонлик ҳукм сураётган она Ватанимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг қалбида яшашга бўлган иштиёқ, эзгу мақсад, ижод-изланиш завқини тортиқ этади.
Мана шундай улуғ айёмда нуроний отахон ва онажонларимизни, мунис опа-сингилларимизни, тумандаги ташкилот ва корхона раҳбар ходимларини, туманимиз ҳаётида тобора ҳал қилувчи кучга айланиб бораётган ёшларимизни яна бир бор Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Умрингиз узоқ, ризқи-насибангиз зиёда бўлсин. Юртимиздаги ҳар бир хонадонга тинчлик-омонлик, меҳр-оқибат, бахт-у, саодат ёр бўлсин.
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Sho‘rchi tumani hokimligi
Matbuot xizmati

Related Articles

Back to top button