Суғориладиган ерни ўзбошимчалик билан ўзлаштирган аёлга чора кўрилди

Ўзбошимчалик билан иморат қуриш, унга бўлган ҳуқуқни эътироф этиш қонунга зиддир.
Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2026 йил 1 апрель кунидаги ҳукмига кўра,Абдуллаева Феруза Умид қизига (исм-фамиля ўзгартирилган)Ўзбекистон Республикаси ЖК 2291-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.Абдуллаева суғориладиган ер участкаларини уларда қурилиш ишларини амалга оширган ҳолда ўзбошимчалик билан қўлга киритиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг44-моддасига кўра, суғориладиган ерлардан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6243-сонли Фармони талабларига зид равишда, Узун тумани, “Гулистон” массиви, “Янги куч” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 45қ-дала контуридаги 58,0 балл бонитетли суғориладиган ер майдонининг 0,04 гектарини ноқонуний равишда эгаллаб олиб, ўзбошимчалик билан 2025 йилнинг март-май ойларида 10,0х6,0=60,0 кв.м ҳажмли молхона қуриб олиш орқали ер фондига 5.876.937 сўм моддий зарар етказган.
Судланувчи Ф.Абдуллаевасуд ҳукмига нисбатан апелляция шикояти келтириб, унда содир этган жиноятини инкор қилмаган ҳолда ўзи жиноят оқибатларини баратараф этиб етказилган зарарни тўлаган ва иш бўйича даъво йўқ бўлса-да, биринчи босқич суди унга бир мунча оғир жазо тайинлаганлиги, оилавий шароитини, аёллигини, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини, ишлаб оиласини таъминлаши зарурлигини инобатга олиб унга бошқа енгилроқ жазо тайинлашни сўраган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2026 йил 5 май кунидаги ажрими билан суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб,қонун устуворлиги таъминланди.
Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 1-моддасида, ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, деб кўрсатилган.
Сурхондарё вилоят суди
1-бўлим бошлиғи
Б.Нормуродов




