Madaniyat

Сурхондарёда Қорабайир отлари маҳорат мактаби очилиши бўлиб ўтди

Термиз туманидаги Отчопар майдонида Миллий гвардия ҳузурида Қорабайир отлари маҳорат мактабининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қумондонлиги вакиллари, (https://t.me/axborot_xizmati/9174)кекса нуронийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Миллий гвардия сафида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда маҳаллий улоқ-кўпкари усталари иштирокида «Отлар пойгаси», «От устида кураш» ҳамда «Улоқ-кўпкари» мусобақалари бўлиб ўтди.

Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар машқлар намойиш этилди.

Тадбир якунида мусобақа ғолибларига вилоят ҳокимининг совғалари тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, от спортига ихтисослашган ушбу иншоот йиллар давомида қаровсиз ҳолатда бўлиб, Президентимизнинг шу йил 5 августдаги “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори иншоотдан самарали фойдаланиш ҳамда бу борадаги ишларни янги босқичда юксалтириш йўлларини белгилаб берди.

Мазкур қарор билан маҳорат мактабининг отларига озуқа базасини яратиш учун Термиз туманининг “Сурхон Дўстлик Сархати” массиви, “Сабзипоя” маҳалласи ҳудудидаги туман захира ер фондидаги унумдорлиги
55,1 балл бўлган қарийб 99,6 гектар ер майдони ҳам ажратилган.

Мактаб ҳудуди қисқа вақтда ободонлаштирилиб, ташриф буюрувчилар учун зарур шарт-шароитларни яхшилаш ва инфратузилма яратиш мақсадида меҳмонхона, ёзги тадбирлар ўтказиш ва кузатув бинолари ҳамда 5 минг ўринли тамошабинлар трибунаси тўлиқ реконструкция қилинди, темир тўсиқлар ўрнатилди. Пиёдалар ва автомобил ҳаракатланиши учун йўлакчалар ташкил этилиб, тўлиқ асфальт қопламаси ётқизилди. Байрам тадбирларини ўтказиш учун 6 та ҳар хил ўлчамдаги саҳналар барпо этилди.

Ҳудудда туризм инфратузилмаларини ташкил этиш учун лойиҳалар амалга ошириш ишлари давом этади.

Related Articles

Back to top button