Bu qiziq
Август ойида кимларга бир марталик ёрдам пуллари берилади?
2021 йил августида қуйидагиларга 500 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилади:
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига;
ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга.
Моддий ёрдам маблағлари:
“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача фарзандлари учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари орқали 25 августгача;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга нафақа ва пенсия тўловчи органлар (пенсия бўлими, мудофаа, фавқулодда вазиятлар, миллий гвардия, божхона, суд, ИИБ, ДХХ органлари) томонидан тўланади.