Bu qiziq

Ноёб топилма

Хожа Аҳмад Яссавийнинг жияни Юсуф ота тарихига оид насабноманинг бир қисми ва махсус муҳрланган ҳужжатлар топилди

Чиғатой тилидаги қўлёзманинг узунлиги 3,5 метр. Сақланиш даражаси ўртача. Тарихий экспонатни Юсуф отанинг авлодлари отадан болага мерос қолдириб, сақлаб қолишган.

– Бобом Йўлдошхўжа 1933 йилда «диндор» сифатида қамалган. Марҳум бувим ва отам бу қўлёзмаларни гоҳ у ерга, гоҳ чодирнинг бир бурчагига яширишган. Мен тарихчи эмасман. Аммо менга мерос сифатида қолдирилган бу қоғозларнинг бир кун келиб, тарихий ҳужжатга айланишига ишонардим.

Қўлёзмада насабнома эмас, тарих битилган экан. Таржимадан билганим шуки, Юсуф ота ҳақида, хоннинг фармонлари, жой ва дарёларнинг номлари, одамларнинг турмуш тарзи ва ҳаётига оид жуда кўп маълумотлар мавжуд. Замонавий Чоға қишлоғи насабномада «Жаға» деб номланган ва иқонликлар ўша пайтдан боғдорчилик билан шуғулланган экан.

Шажарада «Икон аҳолиси боғдорчилик билан шуғулланган ва бизнинг Юсуф отамиз бобокалонимиз Хожа Аҳмад Яссавий билан учрашишга келаётган меҳмонларни мевалар, чунончи, узумнинг 12 тури билан кутиб олгани баён этилган. Ушбу тарихий маълумотларни атрофлича ўрганиш – олимларнинг вазифаси, – дейди Саидолим Йўлдошев.

ХІІ асрда умргузаронлик қилган Юсуф ота ҳақида фақат халқ эртакларида озми-кўпми маълумот топиш мумкин.
Афсоналарда айтилишича, Аҳмад Яссавийнинг замондоши, шогирди ва жияни Юсуф ота авлиё бўлган.

Юсуф ота мақбараси Эски Икон қишлоғида жойлашган. Археолог-олим Марат Туяқбаев у ерда 2005 йилда тадқиқот олиб борган.
– Мақбара икки хонадан иборат бўлиб, жануби-шарқий қисми қабристондир. Бошида (ХІІ аср) бу 4х4 метрли фақат Юсуф отанинг мақбараси бўлган. Кейинчалик, у кенгайтирилиб, уламонинг шогирдлари ва қариндошлари қайта дафн этилган бўлиши эҳтимол. Юсуф ота мақбарасининг катта хонаси дастлаб масжид сифатида эмас, зиёратгоҳ сифатида қурилган.

Бунинг далили – меҳробнинг йўқлиги, – дейди Марат Қимизули.
Хожа Аҳмад Яссавий ҳақида маълумот тўплаш мақсадида «Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона музейи томонидан ташкил этилган «Яссавий изидан» илмий-маърифий экспедицияси мамлакатимиз ва хорижий давлатларда аллома бобомизнинг меросини излаш ва ўрганишни давом эттиради.

«Ҳазрат Султон» давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейининг матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button