Hodisalar

Шўрчи туманида автосалондан сотиб олинган “Нексия 3” машинаси заводдан чиқарилишдан етти ой аввал жаримага тушган экан

Дунёнинг ишлари қизиқ экан, ҳар қадамда бир мўъжиза. Мен кўрган мўъжиза олдида Сизлар эшитган ва кўрган мўъжиза ҳеч нарса эмас. Ишонаверинг!

Шўрчи тумани “Жойилма” маҳалласида яшовчи ўқитувчи Соатов Одил Холбоевич  2019 йил 27 ноябрда ўқитувчиларга автомашина сотиб олишга ажратилган автокредитга Ангрендаги автосалондан сотиб олган  янги “Нексия 3” автомашинаси (ишлаб чиқарилган йили 2019 йил сентябр ойи) ишлаб чиқарилишидан етти ой аввал яъни 2019 йил 26 февралда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида тезлик 70 км/соат чекланган жойда 105 км/соат тезлик билан ҳаракатланиб 1.03.650 сўм жарима тортилган экан.

Энди Соатов Одилга МИБ ходими келиб: “Домла, жаримани тўлаб қўйинг” деб деб турибди. Соатов Одил эса: “Акалар, мен бу машинани 2019 йил 27 ноябрда автосалондан сотиб олувдим, 2019 йил феврал ойида бу машина заводдан чиқмаган эди-ку!” деб жавоб берибди. МИБ ходими эса “75C454JA” машина сизникими, шу машинага жарима келган, биз қарорни ижро этишга мажбурмиз, бўлмаса бориб ЙПХ қарорини бекор қилдиринг”деб кетибди.

Соатов Одил энди вилоят ЙҲХБ идорасига юрибди, улар эса: “Шу арзимас жаримани тўлаб қўйинг, олам гулистон” деб қайтарибди.

Ўқитувчи зотини биласиз, адолат излаб югуриб чарчамайди. Ўқитувчилар билмайдида, бизнинг даврда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Соатов Одилнинг машинаси ҳам заводдан чиқишдан тезликни оширгани учун аввал жаримага тушиб, 7 ойдан сўнг заводдан чиққан, ишонмасангиз, шу машина радарга тушибди, сератида номери ҳам кўриниб турибди. Қашқадарё ЙПХ ходими жарима қўллаб яшаш манзилига юборган. Қарор эгасини излаб-излаб салкам икки ярим йилда топиб келибди.

Соатов Одил эса тўламайман дейди, ЙПХ ходими ҳеч қачон ёлғон гапирмайди, тўғрими. Энди ўзингиз айтинг, Соатов Одил ҳақми, ЙПХ ходимими?…

Оловжон

Related Articles

Back to top button