Kasbim-faxrim

АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР ДАФТАРИДАГИ 25 НАФАР ХОТИН ҚИЗЛАР ИШЛИ БЎЛИШДИ

Яқинда 1-сектор худудидаги “Гулистон” маҳалласида иш бошлаган «Бизнес Усмон» масъулияти чекланган жамияти аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган 25 нафар хотин-қизлар ишга қабул қилинди.

— Айни пайтда корхонамизда аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган 25 нафар чевар хотин-қизлар меҳнат қилмоқда, — дейди корхона раҳбари Муниса Искандарова. — Улар атрофдаги яқин маҳаллалардан келиб меҳнат қилишади. Тез орада яна 10 дона тикув дастгоҳи олиб келамиз. Натижада қўшимча, 12 нафар тикиш-бичишдан хабари бўлган хотин-қизларни ишга оламиз. Тайёрлаган маҳсулотимизни харидоргирлиги ошаётгани бизга қўл келяпти, албатта. Кўпроқ болалар кийим-кечаклари ишлаб чиқаришга эътибор қаратганмиз. Яқин орада эркаклар кўйлаги ва яктаги, аёллар халатини тикишни йўлга қўямиз. Қадимий урф-одатларимиз барҳаёт экан, бу маҳсулотларга талаб ўлмайди

Related Articles

Back to top button