АССАЛОМ НАВРЎЗ, ХУШ КЕЛДИНГ БАҲОР!
Халқимиз тарихи ва маданиятининг бир бўлаги бўлган Наврўз қадимий бўлиши билан бирга, ҳар йили биз билан бирга янгиланиб, англаниб бораётган улуғ ва навқирон байрамдир.
Бу йил Наврўз юртимизга тамомила янгича бир шукуҳ ва тантана билан кириб келмоқда. Юртдошларимиз Халқимиз тарихи ва маданиятининг бир бўлаги бўлган Наврўз қадимий бўлиши билан бирга, ҳар йили биз билан бирга янгиланиб, англаниб бораётган улуғ ва навқирон байрамдир.
Бу йил Наврўз юртимизга тамомила янгича бир шукуҳ ва тантана билан кириб келмоқда. Юртдошларимиз улуғ айём – Наврўзга кўтаринки руҳда пешвоз чиқаяпти.
“Чароғон” истироҳат боғига ўрнатилган ўтовларда қадимги, миллий қадриятларимизни эслатиб турувчи нишоналар кишига завқ бағишлайди. Дошқозонларда осилган сумалак Наврўз шодиёнасига “пешвоз” чиқишга шайланаяпти.
“Ҳар кунинг наврўз бўлсин” шиори остида Шўрчи туманида ўтказилган наврўз сайлда барча туман фаоллари, нуронийлар, жамоат вакиллари ва туман аҳолиси ташриф буюрдилар. Байрам сайлида турли хил спорт ўйинлари, миллий таомлар, халқ ўйинлар ва турли хилдаги эртак қахрамонларининг чиқишлари барчага бирдек манзур келмоқда.
Байрам сайли майдоннинг асосий қисми амфитеатр саҳнасидаги байрам томошасида туман маданият бўлими хонандалари, 7-болалар мусиқа ва санъат мактабининг ўқувчилари ижросида куй-қўшиқлар давомли олқишларга сазовор бўлмоқда.
Байрам томошасида туман маданият бўлими хонандалари ва эстрада юлдузи Гулинур ижросидаги куй-қўшиқлар давомли олқишларга сазовор бўлмоқда.
Шўрчиликларга қувонч улашган наврўз шодиёналари миллий курашсиз ўтмади. Ана шу мақсадда паҳлавон йигитлар кураш тушишди.
Кўпчилнинг олқишига сазовор бўлган полвон йигитлар орасида ғолиб бўлган курашчилар совриндор бўлишди.
Шўрчи туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати