МИБ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН БЎЛИМИ ДАВЛАТ ИЖРОЧИСИНИ ЦИРК ТОМОШАСИМИ ЁКИ ИЖРО ИШИМИ
Блогер К. Жумаев МИБ давлат ижрочисини ноқонуний харакатини исботлаб берди.
Тадбиркордан қарздорликни бартараф этиш бўйича келган, МИБ Жарқўрғон туман бўлими давлат ижрочиси қарздорлик бўйича қарор билан таништирмай, 228 000 сўм миқдорида пулни нақд шаклда олиб, квитанция тақдим этмай ва пулни олганлиги хақида икки нафар холис иштирокида далолатнома тузмаслиги, амалдаги қайси давлат қонунида белгилаб қўйилган.
Блогер К. Жумаев МИБ Жарқўрғон туман бўлими давлат ижрочисига қўнғироқ қилиб «сиз пулни олиб квитанция нега бермадингиз» деган саволидан сўнг, МИБ давлати ижрочиси Тадбиркор ёнига ноқонуний харакатини бартараф этиш учун, наъмалум жойда ўзи далолатнома тузиб келди ва холислар қатнашувисиз Тадбиркорга имзо чекдирмоқчи бўлганлигини қандай тушуниш мумкин?
Қарздорлик бўйича тўпланган иш билан расман кейин таништирди.