Madaniyat

Ана томоша!

Шимкент шаҳар ўзбек драма театри XVIII театр мавсумини сурхондарёлик драматург Шавкат Пардаевнинг “Афандизода” спектакли билан бошлади.

“Афандизода” комедиясини театр режиссёри Жавлон Саидов саҳналаштирган. Қолаверса, ушбу асар М. Ауезов номидаги университетининг маданий оқартув факультети талабаси Лобар Зоҳидованинг диплом иши сифатида саҳнага олиб чиқилди. Бу Лобарнинг спектаклдаги дастлабки роли бўлди.

Хуллас, ушбу комедия томоша жанрида бўлиб, масхарабозлар томошаси бўлди. Театрнинг 15 нафар актёри иштирок этган томоша фольклор қўшиқ, ҳажвий пьеса жанри билан уйғунлашиб, томошабоп саҳна асарига айланган. Режиссёр ўтган замон воқеаларига бугунги кун ижтимоий масалаларини ҳам қўшиб, халқ дилидаги дардни тилга олган.

Асарни фақат томоша қилиш керак, холос. Шахсан мен жудаям илиқ таассуротлар олдим ва анчадан буён дилдан кулмай қўйганимни ҳис қилдим. Шу боис, драма асари муаллифи ҳамда уни саҳнага олиб чиққан ижодкорлардан миннатдорман. Мана шундай одамлар “тез ҳазм қиладиган” асарларни яратишда ҳормай-толмай меҳнат қилаверинг, азиз, ижодкорлар!

Мухтабар УСМОНОВА

Related Articles

Back to top button