Kasbim-faxrim

Расмий изоҳ

Мажбурий ижро бюроси Термиз шахар бўлими томонидан фуқаро Саидов Давлат Сафаровичнинг суд қарори ижроси таьминланмаётганлигидан норози бўлиб, интернет ижтимоий тармоғи орқали йўллаган видео мурожаати ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг12.06.2015 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ғиёсов Собирдан ундирувчи Сафарова Нодира фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандини моддий таьминоти учун иш хақи ва бошқа барча даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 19.06.2015 йилда келиб тушган ва ижро ишини қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.

Бўлим давлат ижрочиси томонидан 28.07.2015 йилда қарздор С.Ғиёсовга нисбатанЎзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатларива бошқа органларҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 421-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси худудидан чиқиш хуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, ижро учун тегишли органларга юборилган.

Қарздор С.Ғиёсовнинг алимент пулларидан қарздорлиги 01.09.2020 йилга қадар 7.415.346 сўмни ташкил этади.

Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида қарздор С.Ғиёсовнинг яқин қариндошлари томонидан 21.09.2020 йилдаги тўлов квитанциясига асосан 473 минг 500 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундурувчи Н.Сафарованинг яшаш манзилига юборилиши таъминланди.

Шунингдек, қарздор Ғиёсов Собирнинг доимий равишда ишсиз бўлганлиги сабабли алимент пулларини ундиришда айрим муаммолар юзага келган. Шундан сўнг, Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Термиз шаҳридаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирига синов муддати билан ишга жойлаштирилган.

Келгусида алимент қарздорлигини Ғиёсов Собирнинг иш хақи ҳисобидан ундирилиб борилиши таъминланади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button