O`zbekiston

ЖАРҚЎРҒОНДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎН УЧИНЧИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси ўтказилди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Иминов Одилжон Каримович, туман сектор раҳбарлари, туман ташкилотлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари иштирок этишди.

Кун тартибида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.

Сессияда қатнашган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Иминов Одилжон Каримович туманда ўтказган ўрганишлар натижаси, олиб борилган ишлар самарадорлиги ҳамда йўл қўйилган камчиликлар борасида сессия иштирокчиларига ўз фикр ҳамда мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари А.Раҳматов ҳамда туман Давлат Солиқ инспекцияси раҳбари Б.Қосимовлар ҳам кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиқдилар. Туманда амалга оширилган ишлар борасида ўз ҳисоботларини тақдим этдилар.

Кун тартибига қўйилган масаланинг долзарблиги депутатлар томонидан эътироф этилиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, камбағалликни тугатиш бўйича секторлар кесимида режалаштирилган тадбирларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган йўналишлар бўйича ташкил этиш зарур эканлиги таъкидланди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Related Articles

Back to top button