Kasbim-faxrim

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 январдаги буйруғига асосан, Сафаров Ўрал Бойсоатович Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг профилактика ва даволаш ишларини ташкил этиш бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Сафаров Ўрал Бойсоатович 1970 йилнинг 28 августида Шўрчи туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент педиатрия медицина институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – педиатр.

Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Шўрчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Related Articles

Back to top button