Kasbim-faxrim

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали директори Мансуров Мирзоқул Абдухафизович Бойсун туманида бўлди

Кейинги йилларда вилоятимизда газ соҳасини ривожлантириш, аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, аҳоли пунктларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг соҳани ривожлантириш борасидаги топшириқларини ижроси ҳолати билан яқиндан танишиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида “Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали директори Мансуров Мирзоқул Абдухафизович Бойсун тумани “Тузбозар” маҳалласида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишиб чиқди.

Бойсун тумани “Тузбозар” маҳалласи “Обод маҳалла” давлат дастурига киритилган бўлиб, ушбу маҳаллада аҳоли хонадонларини табиий газ билан таъминлаш 2015 йилдан буён қониқарсиз аҳволда бўлган ҳамда етарли миқдорда хонадонларга табиий газ етказиш имкони бўлмаган.

Натижада маҳаллада мавжуд 461 та хонадоннинг 120 таси табиий газ етказиш танқис ҳудудга киритилган бўлиб, 250 та хонадон ҳар ҳил сабабларга кўра, табиий газ таъминоти тўхтатилган.

Ҳозирги кунда ушбу маҳаллада алоҳида бир дона юқори босимли газ тарқатиш пункт ўрнатилиб, ушбу маҳаллада табиий газ таъминотини яхшилашда ҳар бир кўчаларда реконструкция ишлари олиб борилмоқда. “Обод маҳалла” дастури бўйича ишлар охирига етказилгандан сўнг 461 та аҳоли хонадонларига табиий газ таъминоти яхшиланади. Ижтимоий соҳа объектларини ҳамда тумандаги 2 сонли мактаб ва 3 сонли мактабгача таълим муассасага табиий газ таъминоти йўлга қўйилади.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button