Тергов органлари сони кенгайтирилди

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 февралдаги 1038-сонли қонунига асосан жиноят-процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда жиноят иши бўйича дастлабки терговни 4 та ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган терговчилари олиб бориб, булар прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички ишлар органларининг ва давлат хавфсизлик хизматининг терговчиларидир.
Мазкур қонун билан ЖПКнинг айрим моддаларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
- 35-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Жиноят иши бўйича дастлабки терговни прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички ишлар органларининг ва давлат хавфсизлик хизматининг терговчилари олиб борадилар»;
2) 1873-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва ҳудудий молия органларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилди;
3) 3203-модданинг иккинчи қисмидаги «еттинчи» деган сўз «саккизинчи» деган сўз билан алмаштирилди;
4) 344-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Дастлабки терговни прокуратура, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради»;
5) 345-модда:
биринчи қисмидаги «еттинчи» деган сўз «саккизинчи» деган сўз билан алмаштирилди;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Жиноят кодексининг 97-1031,108,116,132,137,141-149-моддаларида, 169-моддаси иккинчи қисмининг «д» ва «е» бандларида ҳамда учинчи қисмининг «г» бандида,
175-моддасида, 186-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 1921-19212, 1971, 205-215, 218-222, 2291, 2294, 2295, 230-2302, 231-моддаларида, 232-моддаси иккинчи қисмида, 2321-236, 2411-242, 265-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича, шунингдек қонунда кўрсатилган айрим тоифадаги мансабдор шахсларнинг жиноятларига доир ишлар бўйича дастлабки тергов прокуратура органларининг терговчилари томонидан амалга оширилади»;
бешинчи қисмидаги «1861-моддасида, 1862-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 193-196-моддаларида, 1961-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида,
1962-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 197-моддасида, 198-204, 216-моддаларида, 2161-моддасининг иккинчи қисмида, 217-моддасида, 225-моддаси учинчи қисмида,
226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 2296, 243, 244,
2443-моддаларида» деган сўзлар «193-196-моддаларида, 1961-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 1962-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 197-моддасида,
198-204, 216-моддаларида, 2161-моддасининг иккинчи қисмида, 217-моддасида,
225-моддаси учинчи қисмида, 226-моддаси иккинчи қисмида, 228-моддаси иккинчи қисмида, 2296, 244, 2443-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилди;
қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилди:
«Жиноят кодексининг 177-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида,
180-1811-моддаларида, 184-моддаси учинчи қисмида, 186-моддаси иккинчи қисмида, 1861-моддасида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича дастлабки тергов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговчилари томонидан амалга оширилади»;
олтинчи-ўн биринчи қисмлари тегишинча еттинчи-ўн иккинчи қисмлар деб ҳисобланди;
еттинчи қисмидаги «178, 1863, 188, 1881, 2441, 2442-моддаларида» деган сўзлар «178-моддасида, 1862-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида, 1863, 188, 1881, 243, 2441, 2442-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилди;
6) 3812-модда:
1-бандидаги «1862-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар чиқариб ташланди;
3-бандидаги «1852-моддасида» деган сўзлар «1841, 1852-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилди;
иккинчи қисми «167-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлардан кейин
«1862-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилди;
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилди:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг терговчилари ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича терговни суриштирув шаклида амалга ошириши мумкин».
Мазкур қонун 2025 йил 26 февраль куни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилингач, амалиётда кучга кирди.
Мақолани ёзишда интернет маълумотларидан фойдаланилди.
Сурхондарё вилоят суди судья катта ёрдамчиси
Ж.Маматалиев




