“Янги Ўзбекистон-ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари”
Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш конституциявий ислоҳотларнинг ажралмас қисми бўлиб, бир қатор давлатлар конституциялари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, инсонҳуқуқларибўйичахалқароваминтақавийшартномаларнормалариталаблариниўзигасингдирган.
Замонавий конституцияларда инсон ҳуқуқлари кенг миқёсда қамраб олинган. Тадқиқотчилар аниқлашича, жаҳон мамлакатлари конституцияларида қайд этилган инсон ва фуқаролик ҳуқуқларининг 117 тури мавжуд. XVIII аср охирларида ёзилган АҚШ Конституциясида инсон ҳуқуқлари 35 марта, Россия Конституциясида эса 64 марта тилга олинган. 2008 йилда қабул қилинган Эквадор Конституциясида инсон ҳуқуқларининг 99 тури, 2006 йилда қабул қилинган Сербия Конституцияси ҳамда 2009 йилдаги Боливия Конституциясида инсон ҳуқуқларининг 88 тури келтирилган. Инсон ҳуқуқларига энг кам эътибор қаратилган қомус 2012 йилдаги Таиланд Конституцияси бўлиб, унда инсон ҳуқуқларининг атиги 2 тури санаб ўтилган. Умуман олганда, дунёдавлатлариконституцияларидаинсонвафуқароларнингўртача 50 га яқин ҳуқуқи кўрсатилган. Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги Конституциясида эса жами 40 та моддада инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга оид 60 дан ортиқ норма мавжуд.
Кўпчилик конституцияларда экология масалаларига ката эътибор берилган. Уларда табиат ва унинг ресурслари ноёб миллий хазина сифатида қаралади. Атроф-муҳит ва табиий бойликларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қоидалар жуда хилма-хил бўлиб, тегишли конституциявий нормаларда ифодаланган. Масалан, 2004 йилда Франция Конституциясига Атроф-муҳит тўғрисидаги Хартия киритилди. 2006 йилда Жанубий Африка Конституцияси “экологик қонун” тушунчаси билан тўлдирилди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари Грузия Асосий қонунида 2018 йилда ўз ифодасини топди. Шунингдек, Марокаш, Непал ва Малдив ороллари конституцияларида тоза сувдан фойдаланиш ҳуқуқи мустаҳкамланган. Замонавий конституцияларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий хилма-хилликни сақлаш ва жонзотларга нисбатан масъулиятли муносабатда бўлишга доир меъёрлар мавжуд.
Яна бир қизиқарли тенденция фаол сайлов ҳуқуқи учун ёш чегарасини пасайтириш билан боғлиқ. Кўпгина мамлакатларда сайловда овоз бериш ҳуқуқи 18 ёшдан бошланади. Аммо асримиз бошидан буён баъзи мамлакатларда овоз бериш ёшини 17 ёки 16 ёшгача пасайтириш бўйича фаол мунозаралар олиб борилмоқда. Натижада, айрим давлатлар конституциясида бу борада тегишли ўзгартиришлар киритилиб, сайловда овоз бериш ёши кичрайтирилди. Масалан, Никарагуа (1984 йилда), Венесуэла (2007 йилда), Австрия (2007 йилда), Эквадор (2008 йилда), Аргентина (2012 йилда), Мальта (2018 йилда) давлатларида овоз бериш учун ёш чегараси 18 ёшдан 16 ёшга, Японияда эса 2018 йилдан эътиборан 20 ёшдан 18 ёшга туширилди. Юртимиздаги конституциявий ислоҳотларда бу борадаги халқаро тажрибани ҳам, албатта, инобатга олиш керак.
Маълумки, мамлакатимизда 2008 йилдан эътиборан ўлим жазоси бекор қилинган. Айни шу йили Ўзбекистон Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Иккинчи факультатив протоколини ратификация қилган. Ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги нормани мамлакатимиз Асосий қонунида ҳам мустаҳкамлаш пайти келди, назаримизда.
Шунингдек, юртимизда олиб борилган демократик ислоҳотлар натижасида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат бутунлай бартараф этилди. Халқаро ва миллий ҳамкорлар билан пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик юзасидан Миллий мониторинг тизими яратилди. Буни жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олмоқда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизимини мустаҳкамлаш мақсадида Конституциямизда болалар меҳнатига барҳам бериш, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини мустаҳкамлаб қўйиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, хусусан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Омбудсман, Болалар омбудсмани, Бизнес-омбудсман мақоми ва ваколатлари тўғрисидаги қоидалар ўз аксини топиши керак.
Сурхондарё вилоят суди девонхона
катта консультанти М.М.Маматқориев