Madaniyat

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

2025 йилнинг 10 апрель куни ЎРҚ-1055-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзгартиришлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилмоқда ва йўл ҳаракати иштирокчилари учун ноқонуний тўсиқлар ва бошқа тўсиқларни ўрнатиш, шунингдек йўналишли транспорт учун ажратилган тасмадан ҳаракатланиш учун жазо назарда тутади.

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун:

БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима белгиланган.

Ушбу модданинг маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда:

жарима БҲМнинг 3 баравари миқдорида бўлади.

Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатига тўсқинлик қилувчи ноқонуний тўсиқларни ва бошқа қурилмаларни ўрнатиш фуқароларга БҲМнинг 5 баравари, мансабдор шахсларга эса – БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу Қонун 11.04.2025 йилдан кучга кирди.

 

Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси

З.Ш.Абдимуратов

Related Articles

Back to top button