Madaniyat

Журналистика шаллақилик эмас!

Эффект.уз ходимлари жуда, қонун талаб қилишётганди, ҳаммани муттаҳамга чиқариб. Ўзлари ҳам қонунга риоя этишлари шартлигини унитиб қўйишибди. Балки ўзларини истисно одамлар деб билишгандир? Қайдам.
Қамоққа олинармуш. Бош прокуратура шунақа депти.
Журналист ҳар қандай ҳолатда ҳам холис ахборот тарқатиши керак. Аризачини чизган йўриғидан юриш журналистика эмас. Журналистика икки томоннинг важини ўрганиб, ҳақиқатни юзага чиқариш.
Аризачилардан шартнома орқали пул олиб, ариза ўрганиш ҳам журналистика эмас. Аризачидан пул олган одам муаммони ҳеч қачон холис ёрита олмайди.
Одамларни оғизга келган сўз билан хақорат қилиш, туҳмат қилиш ҳам журналистика эмас. Кучсиз, қўлида бошқа козири йўқ одам туҳмат, ҳақорат қилиб, шаллақилик қилади. Шаллақи эса минг чирангани билан журналист бўла олмайди. Шаллақилигича қолади.
Расмий баёнот
Жорий йилнинг январь ойида “Effect.uz” сайтида ушбу сайтнинг ходимлари жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди раиси хизмат хонасига бостириб кириб, суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи тасвирга олишни талаб қилишганлиги ҳақида видеоёзув чиқарилган.
Видеоёзувда қайд этилган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори номига тақдимнома киритилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Термиз тумани прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаларига кўра, Жиноят кодексининг 236 ва 219-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Сурхондарё вилоят прокуратураси томонидан олиб борилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари жараёнида жиноят ишига алоқадор бўлган “Effect.uz” ахборот агентлигининг 2 нафар мухбири ва 1 нафар аёл кўплаб маротаба тергов органига расман чақиртирилган бўлса-да, номаълум сабабларга кўра келишдан бўйин товлашган.
Шунга кўра, тергов давомида 2 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 236-моддалари билан сиртдан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси ҳамда 1 нафари (аёл) га ЖКнинг 139 ва 140-моддалари билан сиртдан айб эълон қилиниб, “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва уларга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Ўз навбатида, “Effect.uz” ахборот агентлигининг яна 1 нафар мухбири терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатлари жараёнларида чақиртирилган вақтда тергов органига етиб келган ва у билан боғлиқ тергов ҳаракатлари ўтказилган, худди шунингдек, у доимий равишда ўзининг конституциявий бурчини бажариши, чақирилган вақтга тергов органига етиб келишини билдирган.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Close