Madaniyat

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

«Facebook» интернет ижтимоий тармоғининг “ХАЛК НАЗОРАТИ-НАРОДНЫЙ КОНТРОЛЬ” гуруҳида “МИБ қачон ўз вазифасини виждонан бажаради? Нега қарзни ундириб беришни пайсалга солиб келяпти” сарлавхали хабар юзасидан

 

Мазкур холат тегишли тартибда ўрганиб чиқилди ва қуйидаги маълумлатларни тақдим қиламиз.

Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Термиз шахар бўлими иш юритувида  ФИБ Термиз туманлараро судининг 07.03.2019 йилдаги ижро хужжатига асосан жавобгар Саидов Жамшид Бахтиёровичнинг хисобидан даъвогар Нурбаев Узакбайнинг фойдасига асосий қарз учун 27 миллион 642 минг 816 сўм, банк фоизи учун 15.479.982 сўм ундириш хақидаги ижро хужжати 17.06.2019 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро харакатларига киришилган.

Ушбу ижро хужжати юзасидан олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор Ж.Саидовдан 12.09.2019 йилда 1.300.000 сўм,               23.01.2020 йилда 1.900.000 сўм, 13.02.2020 йилда 1.000.000 сўм,                 09.03.2020 йилда 1.000.000 сўм, 13.09.2020 йилда 1.000.000 сўм,               05.10.2020 йилда 2.000.000 сўм, 03.11.2020 йилда 1.000.000 сўм жами 9 миллион 200 минг сўм пуллар ундирувчи У.Нарбаевга ундириб берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ж.Саидовнинг номидаги мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган, олинган жавобларига кўра қарздорнинг номида бирор бир турдаги ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари борлиги аниқланмаган.

Бундан ташқари  ушбу қарздорликларни қоплаш мақсадида қарздор Ж.Саидовнинг яшаш манзилига борилиб, унинг доимий хонадонидан 3 дона 130х15ўлчамли, 2 дона 120х145 ўлчамли, 1 дона 90х140 ўлчамли пластик ромлар хатланган.

Хозирда ушбу хатланган пластик ромларини реализатция қилиш чоралари кўрилмоқда.

Бу хақда ундирувчи билан телефон орқали боғланиб қўшимча тушунтиришлар берилди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button