Bu qiziq

Тошкентда аёл иккита ёш боласи билан дарахт тагида яшаган

2020 йил 11 июнь куни патруль-пост хизмати ходимлари иккита ёш боласи билан кўчада қолган аёлни кўриб қолишади. Тахминан соат 15.00 да улар Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги 9-сон ИИБга етказилиб, у ерда уларни хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор лейтенант Н. Қаҳрамонова кутиб олди. Аниқланишича, кўчада қолган аёл – Андижон вилояти Хожиобод туманидан келган экан.

Аёлнинг уйидаги ҳолат кескинлашиб боргач, кунлардан бирида оилавий келишмовчилик сабабли аёл фарзандлари билан кўчада қолган. Оилавий ҳаётни тиклашдан ҳафсаласи пир бўлган аёл 2019 йилнинг куз фаслида болалари билан Тошкентга иш излаб келади.

Маълум вақт давомида у ёлланма ишлар орқали кун кўриб, Илон Ота қабристони қоровулининг будкасида яшаб юрган. Жорий йилда эса иш топиш қийинлашди, кейинчалик эса умуман иш топиб бўлмайдиган бўлиб қолди. Пул тугагач, бошпанадан ҳам маҳрум бўлишди. Шу сабабли аёл болалари билан Тошкент халқа автомобиль йўли бўйидаги дарахтлар остида жойлашиб олган эди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари уни айнан ўша ерда учратиб қолишади.

Хотин-қизлар масалалри бўйича катта инспектор лейтенант Н. Қаҳрамонова Андижон вилоятидаги ҳамкасблари билан боғланиб, ушбу муаммо ҳақида маълум қилди. Шунингдек саломатлиги билан боғлиқ муаммолари борлиги туфайли аёл тиббий ёрдамга ҳам муҳтож эди. Ҳолати яхшилангач, аёл турар жойи бўйича Андижон вилоятига жўнатилди. Андижон вилояти ИИБдаги ҳамкасблар аёлни кутиб олиб, муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришларини билдиришди.

Related Articles

Close