Kasbim-faxrim

Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фойдасига 35 миллиард 519 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик удирилиб берилди

Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи  туман бўлими иш юритувига Шеробод туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан қарздор “Мўмин Текстел” МЧЖдан ҳамда қўшимча жавобгарлар “Ўзтрансгаз” АЖ, “Муборак ГПЗ” МЧЖ ва “Шермухаммад” фермер хўжалигидан жами 35 миллиард 519 миллион 732 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг туман бўлими давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан суд қарорига асосан қарздор тарафларнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, сўровномалар натижадларига кўра балансида бўлган кўчмас мулкларга нисбатан нотариус ва кадастр таъқиқлари ўрнатилиб, қарздор Мўмин Текстел МЧЖга тегишли бўлган Шўрчи туманида жойлашган ип калава фабрикаси ва ип калава ишлаб чақариш ускунасилари хатланган.

Шунингдек, ушбу бино ва иншоатлар Мажбурий ижро бюросининг Шўрчи туман бўлими томонидан жорий йилнинг 27 январь куни  белгиланган тартибда баҳоланиб, электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилиб, 9 июнь куни 35 миллиард 519 миллион 732 минг 31 сўмга сотилиб, ундирувчи Ўзсаноатқурилишбанк АТБ фойдасига ўтказилиб берилди.

Бобур Ташпулатов МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Related Articles

Back to top button