Hodisalar

Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони ошмоқда

ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабарига кўра янги коронавирус касаллиги билан касалланганлар сони 4515 нафар ва шу касаллик туфайли вафот этганлар 106 кишига етди. Ўтган бир кунда 1771 киши касалланганлиги аниқланган ва 26 киши вафот этган.

Вафот этганларнинг 100 нафари касаллик ўчоғи Хубей провинцияси ҳудудида қайд этилган.

Хитой раҳбариятининг хабар беришича, 976 нафар беморнинг аҳволи оғир, 60 нафар бемор касалхоналардан чиқарилган. Бундан ташқари 44132 беморлар билан яқин муносабатда бўлганлиги учун шифокорлар назоратида турибди.

Related Articles

Back to top button