Hodisalar

ИИВ ЙҲХББ огоҳлантиради

2019 йил 29 ноябрь куни соат 07-15 ларда, Бухоро вилояти Жондор тумани ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 305-километрида, ҳайдовчи Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган, 1997 йилда туғилган С.Х. “Нексия” русумли автомобилини “Тошкент-Хоразм” йўналишида бошқараётиб, рулда ухлаб қолиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Бухоро шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган Х.М. бошқарувидаги “Higer” русумли автобусининг йўлига чиқиб, тўқнашув содир этган.

Тўқнашув натижасида “Нексия” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчилари воқеа жойида ҳалок бўлганлар.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчилардан кучли толиқиш ҳолатида транспорт воситаларини бошқармасликни сўраган ҳолда бундай ҳолатда ҳаракатланиш ҳайдовчи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари хавфсизлигига таҳдид солиши ҳақида огоҳлантиради.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ

Related Articles

Back to top button