Ошган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Бироқ, сўнгги вақтларда ўғирлик жинояти баъзи жойларда кўпайиб, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.
Хусусан, фуқаро Ж.Р таниши Ж.Ш билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, ўзганинг анча миқдордаги мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2024 йил 21 декабрь куни Сариосиё туманида жойлашган фуқаро С.Мнинг яшаш уйи олдига боришиб, ушбу уйда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилишиб, мазкур хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, хонадонда бўлган умумий баҳоси 72.250.000 сўм бўлган жами 85 грамм миқдордаги аёллар тилла-тақинчоқлари ҳамда умумий баҳоси 700.000 сўм бўлган жами 20 грамм миқдордаги аёллар кумуш тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ушбу тақинчоқларни заргарлик дўконига сотиб юборишиб, ўзганинг анча миқдордаги пулларини ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган.
Суд ҳукми билан Ж.Рга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари билан 3 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60-моддаси тартибида узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан судланувчи Ж.Рга тайинланган жазо ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




