Ошган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Бироқ, сўнгги вақтларда ўғирлик жинояти баъзи жойларда кўпайиб, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.
Хусусан, фуқаро А ва Ж ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиб бойлик орттириш мақсадида, бир гуруҳга бирлашиб, 2025 йил 8 апрель куни соат 14:00ларда Денов туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадонидан 1 бош қўйни, 2025 йил 15 апрель куни соат 10:00ларда Денов туманида яшовчи бошқа бир фуқаронинг қўрахонасидан 1 бош қўйни ўғирлаб, яширин равишда талон-торож қилган.
Суд ҳукми билан Ага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди, 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57,59,60,61-моддалари тартибида узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Ж.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди ва 25,169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57,59,61-моддаларига асосан узил-кесил 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 9 октябрдаги ажрими билан суд ҳукмига кўра судланувчиларга тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилган.
Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов




