Bu qiziq

Ошиб бораётган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Бироқ, сўнгги вақтларда ўғирлик жинояти баъзи жойларда кўпайиб, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.

Хусусан, муқаддам шу каби жинояти учун судланган фуқаро Н.Х ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2023 йил 19 ноябрь куни соат 02:30 да Термиз шаҳри ҳудудида яшовчи фуқаронинг уйи деворидан ошиб, ҳовлида турган бир дона қора рангли бозорда сотилиш баҳоси 1.500.000 сўм бўлган “Nexus” русумли велосипедни пинҳона усулда олиб, воқеа жойидан яширинган.

Бундан ташқари, Н.Х ўзининг жиноий хатти-ҳаракатини давом эттириб, 2023 йил 30 ноябрь куни соат 03:00 да Термиз шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйи деворидан ошиб, уйнинг меҳмонхона қисмида телевизор олдида турган М.Бга тегишли бозорда сотилиш баҳоси 500.000 сўм бўлган  “Samsung star plus” русумли қўл телефонини яширин равишда олиб, воқеа жойидан яширинган.

Шу каби, Н.Ха ўзининг жиноий хатти-ҳаракатини давом эттириб,
2023 йил 22 декабрь куни соат 02:30 да Термиз шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйи деворидан ошган ҳолда ҳовлида турган  бозорда сотилиш баҳоси 750.000 сўм бўлган бир дона қора рангли “перфоратор”, бозорда сотилиш баҳоси 1.000.000 сўм бўлган бир дона қора рангли “болгарка”, бозорда сотилиш баҳоси 400.000 сўм бўлган бир дона қора рангли “дрелл”, бозорда сотилиш баҳоси 2.000.000 сўм бўлган бир дона металл-қора рангли ёғоч кесувчи ускуналарни олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар  судининг 2024 йил 6 март  кунидаги ҳукмига кўра, Н.Хга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси, ЖКнинг 60, 61-моддалари тартибида узил-кесил 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция ва тафтиш инстанцияси судларида суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича судьяси

М.Маликов

Related Articles

Back to top button