Madaniyat

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПҚ-33-сонли Қарорининг мазмун маҳияти ҳақида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари самарали ҳимоясини таъминлашда тизимли ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, 2017 йилда мамлакатимиз тарихида илк маротаба маъмурий судлар ташкил қилинганлиги фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари устидан судга шикоят қилишга оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Ўтган даврда маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилган 120 мингга яқин ариза ва шикоятларнинг 57 фоизи қаноатлантирилиб, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги ҳам маъмурий судларнинг қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда муҳим институт сифатида шаклланганлигини кўрсатмоқда.

Бу борада маъмурий судлар зиммасига шикоятларни кўриб чиқишда «фаол иштирок этиш» тамойили асосида низони тўғри ҳал қилиш учун далилларни мустақил йиғиш мажбурияти юклангани, суд қарори ижросини таъминламаган мансабдор шахсларга жарима қўллаш ваколати берилгани ҳам ушбу институт такомиллашиб бораётганлигидан далолат беради.

Шу билан бирга, бугунги кунда маъмурий судлар фаолиятига илғор хорижий тажрибада ўзини оқлаган институт ва тартибларни кенг қўллаш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ушбу судларнинг ролини ошириш, шу жумладан, давлат органи ҳужжатига ишониб фаолият юритган фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини қўшимча равишда кучайтириш зарурати вужудга келмоқда.

Мамлакат тараққиётининг бугунги босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг мақсадларига эришиш давлат органлари билан муносабатларда қонун устуворлигини, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатишни талаб қилади.

Ўтган қисқа даврда маъмурий судларнинг фаолияти ўз самарасини бера бошлади. 2017 — 2024 йилларда маъмурий судлар томонидан 120 мингга яқин ариза (шикоят) кўриб чиқилиб, уларнинг 57 фоизи қаноатлантирилган ҳолда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

2018 йилда қабул қилинган Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда муҳим роль ўйнади ҳамда мамлакатда маъмурий юстицияни ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратишга имкон берди.

Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантиришнинг асосий мақсадларидан бири маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллашсоҳасини кенгайтириш ҳисобланади.

Термиз туманлараро

маъмурий суди судьяси                                  Ш.Нуриддинов

Related Articles

Back to top button