Ўзбекистонда картошка нархи ошадими? – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон картошка экспортига чеклов қўйгани, бу эса Ўзбекистонда картошка нархининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши ҳақида хабарлар айланмоқда.
Вазирлик хабарида таъкидланишича , тайёрлов корхоналарида захира қилинган картошка ҳисобидан 239,2 минг тонна маҳсулот ҳар 10 кунда 15-25 минг тоннагача миқдорда ички бозорга тизимли чиқарилади.
Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган. Покистон, Қирғизистон, Афғонистондан ҳам картошка импорт қилиш йўлга қўйилган.
2025 йил январь – май ойларида Ўзбекистонга Эрон ва Покистондан жами 200 минг тонна картошка етказиб берилади.
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида етиштирилаётган картошка ҳосили март ойининг иккинчи ярми ва апрель ойларида тўлиқ мамлакат бозорларига чиқарилади.
“Ўзбекистон бозорларида картошка нархининг ошиши ҳақидаги тарқалган хабарлар асоссиз”, дейилади вазирлик хабарида.