O`zbekiston

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️31 декабрь, сешанба — Президент фармони  асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️1 январь, чоршанба  — Янги йил байрами, дам олиш куни.

14 декабрь (шанба) — иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button