Bu qiziq

Маъмурий суд томонидан яна бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди

Бугунги кунда суд ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар баробарида фуқароларнинг судларга бўлган ишончи уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш орқали амалга оширилмоқда. Айниқса маъмурий судлар томонидан низоларни кўриб чиқиш ўзига хослик касб этиб, бунда ҳар-бир низоли ҳолатни батафсил ўрганиш, фуқароларнинг ҳар бир важларини эшитиш, уларнинг важларига қонуний баҳо бериш, маъмурий хатти-ҳаракатларнинг амалга оширилиши ёки маъмурий ҳужжат қабул қилинишда қонунчилик талаблари бажарилган ёки бажарилмаганлигини тўғри баҳолаш низо ечимини топишда ҳал этувчи аҳамият касб этади.

Ушбу ҳолатларга алоҳида аҳамият қаратиш адресат учун тушунарлиликни таъминлаш гарчи ариза суд томонидан қаноатлантирилмаса ҳам тарафлар учун суддан розиликка эришишга олиб келади.

Суд томонидан низоларни кўриб чиқишда айрим ҳолатларда маъмурий органлар ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунчилик талабларига риоя қилмаслик ёки қонунчилик талабларини тўғри англаб етмаслик оқибатида ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланмоқда.

Хусусан, Термиз туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 21 августдаги 5-1901-2407/612-сонли маъмурий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорига кўра, ҳам юқоридаги каби қонун бузилиш ҳолати аниқланиб аризачининг ариза талаби қаноатлантирилган.

Бунда Денов туман адлия бўлимидавлат хизматлари маркази мансабдор шахсларининг фермер хўжалигини давлат реестридан чиқаришда ифодаланган хатти-ҳаракатлари ғайриқонуний деб топилган.

Суднинг бундай хулосага келишига фермер хўжалигини давлат реестридан чиқаришда фермер хўжалигини тугатишда қонунчилик талабига риоя қилинмаганлиги, электрон тизимда фермер хўжалигини тугатишга асос сифатида унинг қўшиб юборилганлиги қад этилганлиги, амалда фермер хўжалиги қўшиб юборилмаганлиги ёки белгиланган тартибда тугатилмаганлигиасос қилинган.

Натижада суд томонидан бир фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланган.

 

Териз туманлараро маъмурий суди судьяси Д.Жўраев

Related Articles

Back to top button