Madaniyat

Ўғирлик мол буюрмас

(суд очерки)

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Бироқ, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.

Хусусан, Музработ туманида яшовчи фуқаро Нодиров Жума (исм, фамилияси ўзгартирилган) муқаддам ўғирлик жинояти учун судланиб, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда жазони тўлиқ ўтамасдан, тузалиш йўлига кирмасдан, такроран ўзгалар мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ва ушбу йўл орқали моддий манфаат кўришни мақсад қилиш мақсадида, ўзининг ушбу жиноий режасига эришиш учун жиноят содир этиш йўлига кириб, 2023 йил 10 январь куни Музработ туманида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу уйнинг молхонасидаги бир бош баҳоси 3.000.000 сўмлик қора рангли қўчқорини яширин равишда ўғирлаб, яширинган.

Бундан ташқари, Ж.Нодиров ўзининг юқоридаги жиноий ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмаганлигидан фойдаланиб, жиноий ҳаракатларини қасддан такроран давом эттириб, ўзгалар мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ва ушбу йўл орқали моддий манфаат кўришни мақсад қилиб, ўзининг ушбу жиноий режасига эришиш учун жиноят содир этиш йўлига кириб, 2023 йил 3 апрель кунидан 4 апрель кунига ўтар кечаси Музработ туманида яшовчи бошқа бир фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу уйнинг молхонасида турган баҳоси 1.500.000 сўмлик бир бош қўйни ўғирлаб, яширин равишда талон-торож қилиб, яширинган.

Суд ҳукми билан фуқаро Ж.Нодировга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 60,61,73-моддалари тартибида узил-кесил ўташ учун 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида мазкур иш кўрилиб, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Хулоса шуки, қонунларга риоя қилмаслик албатта жавобгарликка сабаб бўлади.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button