Madaniyat

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали “Ҳозирда чорва моллари ичида номаълум касаллик тарқалиб моллар ўляпти. Натижада эса аҳоли кечалаб ўлган молларини Сурхон дарёси ўзанига олиб чиқиб ташлашияпти…” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Мазкур холат бўйича туман ветеринария, экология бўлими ва туман СЭО ва ЖС бўлими ходимлари ҳамкорлигида “Катта савур” маҳалласи раиси ва фаолллар иштирокида “Катта савур” маҳалласида қилинган мурожаат бўйича тўлиқ ўрганиш ишлари олиб борилди.

Сурхондарё дарёси ёқалаб 2-3 клометр масофада кузатув олиб борилганда бир нечта чорва молларининг жасадлари топилди ва ўша заҳоти зарарсизлантирилиб кўмилди. Сурхондарё сувидан лаборатория текшириш учун туман СЭО ва ЖС томонидан лабораторияга намуналар олинди. Дарё бўйлаб жойлашган аҳоли орасида туман СЭО ва ЖС ходимлари томонидан хонадонларда юқумли касалликларнинг профилактикаси бўйича ва чорва молларининг ветеринария кўриги рухсатисиз гўштларни тарқатмаслик, ўлган чорва молларини дарё ва бошқа очиқ жойларга ташламаслик бўйича тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.

Ветеринария ходимлари томонидан маҳалла худудида хонадонларда чорва моллари касалликларига қарши тўлиқ эмлаш ишлари, қорамолларни ветеринария кўригидан ўтказиш ва касалликка чалинган чорва моллари орасида ветеринария тадбирлари олиб борилиши йўлга қўйилди. Туман Экология бўлими томонидан атроф муҳитни ифлослантириш холатларига йўл қўймаслик, дарё сувларига ҳар хил чиқинди ва ўлган чорва молларини ташламаслик бўйича аҳоли орасида тушунтириш, тарғибот ва огоҳлантириш тадбирлари олиб борилди.

“Катта савур” маҳалласида санитария оқартув ишлари, ветеринария соғломлаштириш тадбирлари, атроф муҳитни ифлослантиришга йўл қўймаслик бўйича тартиб қоидалар хақида аҳоли орасида кенг тарғибот ишлари олиб борилди. Тарғибот ишларида маҳалла фаоллари ҳам иштирок этишди.

Related Articles

Back to top button