КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ-ДАВР ТАЛАБИ.
Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш ҳисобланади.
Коррупциянинг хавфлилиги шундаки, у жамият иқтисодий неигзалрига путур етказади, мамлакатни зафилаштириб, унда яшовчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига хавф туғдиради.
Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш соҳасида доимий ишлар амалга ошириб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунида ҳам коррупцияга қарши курашиш бўйича бир қатор зарурий нормалар мавжуд.
Ушбу Қонуннинг 5-моддасида, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
Унга кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ичида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ҳам алоҳида ўрин тутганини ушбу қонун нормасида кўришимиз мумкин.
Бу албатта бежизга эмас. Чунки, аҳолида қоррупциянинг иллатлари ҳақида ҳуқуқий онг юқори бўлса, ҳуқуқий маданият юқори бўлса, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланган бўлса, ўз-ўзидан бундай жиноятлар содир этилишининг олди олинади.
Хулоса шуки, коррупцияга оид қарши курашишда барча фуқароларнинг бу иллатга нисбатан муросасиз муносабати жуда зарур ҳисобланади.
Сурхондарё вилоят суди жиноят
ишлари бўйича судьяси М.Маликов