Madaniyat
1,2 млн нафар болага микронутриент кукуни билан бепул таъминланади
Давлат дастури лойиҳасида, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимида қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:
18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш ва натижаларига кўра уларни соғломлаштириш;
Буйрак касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг амалиётини жорий этиш;
3-18 ёшли 9,8 млн нафар болаларни онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан ўтказиш;
6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар болани микронутриент кукуни билан бепул таъминлаш;
Aҳолига ўз соғлиғи ва овқатланишини назорат қилиш ва тўғри овқатланиш бўйича мобил илова яратиш.