Bu qiziq
Термиз шаҳрида оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди
Термизда 8 тоннадан юқори бўлган транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2023 йил 22 декабрь кунидаги қарори билан, эндиликда Термиз шаҳрида йирик ҳажмли ва оғир вазнли (юк кўтариш қобилияти 8 тоннадан юқори бўлган) транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.
Ҳаракатланиш алоҳида ҳолларда Термиз шаҳар ҳокимлиги, «Сурхондарёавтойўл» ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти ва вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ўзаро тасдиқланган келишув (схема) орқали амалга оширилиши белгиланган.