Kasbim-faxrim

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тушунчаси ва юридик хусусиятлари

Юридик адабиётларда маъмурий жавобгарликни қўллашнинг икки асоси кўрсатиб ўтилган: биринчиси, қонуннинг ҳуқуқий (норматив) асосисифатида; иккинчиси – маъмурий ножўя ҳатти-ҳаракатнинг (ҳуқуқбузарлик)фактик асоси сифатида. Ҳуқуқбузарликлар ўзининг мазмуни, юридик хусусиятлари ватаркибига эга бўлиб, турли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги (2014 йил 15 май) қонунининг
3-моддасига кўра, ҳуқуқбузарлик –содир этилганлиги учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик). Ҳар икки асос ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўз ифодасини топган. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1-моддасида маъмурий жавобгарликнинг ҳуқуқий (норматив) асоси мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ва Вазирлар Кенгашининг қарорлари, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киради. Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 10-моддасига биноан эса, маъмурий ҳуқуқбузарлик деганда, қонун ҳужжатларига биноан, маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мулкчиликка, давлат важамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли(қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёкиҳаракатсизлик тушунилиши қайд этилган. (фактик асос) Ҳуқуқ назариясига кўра, ҳар қандай юридик жавобгарликнингасосини қонунга хилоф айбли қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик), яъни ҳуқуқбузарлик ташкил этади. Ҳуқуқбузарликлар ўзининг мазмуни, юридик хусусиятлари ва таркибига эга бўлиб, турли қонун ҳужжатлари билан

тартибга солинади. Ҳуқуқбузарлик ижтимоий маънода фуқаролар,жамият ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига хавфни вужудга келтирувчихулқ-атвор бўлиб, у ижтимоий муносабатларнинг ривожланишигатўсқинлик қилади ва уларнинг бузилишига олиб келади.

Ҳуқуқбузарликқасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этиладиган хулқ-атвор бўлиб,унинг натижасида жамият, давлат ва фуқаролар манфаатларигажисмоний, моддий ёки маънавий зарар етказилади. Ҳуқуқбузарлик ўрнатилган хулқ-атвор қоидаларининг бузилишидаифодаланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўрт хил аломатни ўз ичига олади:

ижтимоий ҳавфллик;

ғайриқонунийлик;

айбдорлик;

жавобгарлилик.

Содир этилган ҳар қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ҳуқуқбузарлик деб танолиниши учун содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ижтимоий ҳавфлибўлиши шарт.

Сурхондарё вилоят суди судья катта

ёрдамчиси Ф.Мирзақулов

Related Articles

Back to top button