Bu qiziq

Ўзини ўзи банд қилганликка алданиб қолманг

Болалар нафақасини олишда кўпчилик ишсиз шахслар Солиқ органига бориб ўзини ўзи банд қилса бола пули олишим мумкин деб ўйлайди лекин, бу хар доим хам тўғри эмас. Бунинг сабаби Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (980 000 сўм) нинг икки баравари (1 960 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад қабул қилинади дейилган.

➖ Бу нима дегани ? Бу Сиз агар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинсангиз ўз-ўзидан энг кам иш ҳақининг икки бараварини топаётган шахсга айланасиз. Яъни, Сизни бир ойлик даромадингиз 1 960 000 сўм деб хисобланади. Агар Сиз оилада бир нафар фарзандингизга бола пули олмоқчи бўлсангиз

Сизни ўзини ўзи банд қилганликдаги даромадингиз киши бошига бола пули олиш учун белгиланган норма яъни, 498 000 сўмдан ошиб кетади ва аризангиз Сиз топаётган даромад юқоридаги низомда белгиланган норматив даромаддан ошиб кетди деб қайтарилади. Ижтимоий нафақа олишда ўзини ўзи банд қилиш кўпроқ икки ва ундан кўп болали оилаларга фойдали бўлиши мумкин.

Агар Сиз меҳнат стажига эга бўлиш учун ўзингизни банд қилмоқчи бўлсангиз марҳамат муаммо йўқ. 330 000 сўм Солиқ органига тўлаб бир йиллик меҳнат стажига эга бўлишингиз мумкин. Агар, айнан бола пули олиш учун ўзингизни банд қилдирмоқчи бўлсангиз унда юқорида ёзганларимизни яна бир марта ўқинг деб хабар берди Subsidiya Markazi канали.

Related Articles

Back to top button