Kasbim-faxrim

Шеробод туманидаги “Агросаноат Шиндонг” МЧЖ да ўтказилган ўқув-семинар машғулоти қизиқарли баҳслар бой бўлди

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси  Сурхондарё вилоят донни сақлаш ва  қайта ишлашда саноат хавфсизлиги бўлими давлат инспектори Э.Шаймарданов томонидан  Шеробод туманидаги “Агросаноат Шиндонг” МЧЖ  да ўтказилган ўқув семинар машғулоти Ўзбекистон  Репсубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги 291-сонли қарлори билан тасдиқланган “Хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиб ва давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ўтказилди.

Ўқув-семинар машғулотида мутахассис ва  инженер-техник ходимлар иштирок этишди. Машғулот иштирокчиларига Сурхондарё вилоят донни сақлаш ва  қайта ишлашда саноат хавфсизлиги бўлими давлат инспектори Э.Шаймарданов томонида ишлаб чиқариш жараёнларида саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тушунтирилди.

Ўқув-семинар машғулоти қизғин баҳслар ва савол-жавобларга бой бўлди.

Э.Шаймарданов

Related Articles

Back to top button