Hodisalar

КЕЛИНИНИ ДЎПОСЛАГАН ҚАЙНОҒА!

Бердибой (исм фамилиялар ўзгартирилган) бироз кўча айланиб, улфатлари билан ширингуфторлик қилиб, кечки пайт уйига қайтди. Уйга кириб ҳовлида уй-ишларини қилиб юрган келини Дилоромга кўзи тушди. У бир паст қаққайиб турдида сўнг келинини камситиб, ҳақорат қила бошлади.

Шунча ҳақоратли ширин гапларни эшитсада, келини у томон бурилибҳам қарамади. Уни бундай “нордон” гапларини келини Дилором кун ора эшитиб “аллергияси” ҳам чиқмай қолган.

Қайноғаси у томон келаётганини кўрса-да, ўз ишини қилаверди. Келини томон яқинлашган Бердибой келини Дилоромни тарсакилаб юборди. Тўсатдан тушган тарсаки зарбидан ерга чўккалаб йиқилган келинини ўнг келган жойига тепди, муштлади. Пичоқ охири суякка бориб етди. Бир деди, ўн деди, охири кўринавермагач, келини Дилором қайноғаси Бердибой устидан арз қилди.

Икки томон ўрганилиб, тўпланган ҳужжат судга оширилди. Суд мажлисида келини қайноғасига қонуний чора кўрилишини сўради.

Бундай бўлишини қайноғаси сира ҳам кутмаган чоғи, келинидан кўз ёш қилиб, тиз чўкиб ялинишга тушди. Бу вақт эса суд ўз қарорини чиқариб бўлган эди.

Берди Ғуломовга тилини тиёлмагани учун энди суд томонидан тайинланган жарима жазосини тўлашга мажбур бўлди.

 

Комилжон Назаров

Жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси

Related Articles

Back to top button