Madaniyat

Мавзу: Суд ишини юритишда жиноят процессии принциплари таҳлили ва ўрни

Одил судловни фуқароларнинг қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга ошириш принципи (ЖПКнинг 16-моддаси) – давлат  ва жамоат айбловчиси, судланувчи (айбланувчи), жабрланувчи, ҳимоячи, жамоат ҳимоячиси, фуқаровий даъвогар ва фуқаровий жавобгар, уларнинг вакиллари, гувохлар, жкспертлар, холислар, мутахассислар ва шу каби жиноят процессида қатнашиши мумкин бўлган барча иштирокчиларнинг миллати, тили, эътиқоди, жинси, шахсий ва ижтимоий аҳволидан қатъий назар, қонун ва суд олдида тенг ҳуқуққа эга эканлигини ифода этади. Мазкур принцип жиноят ишини қўзғатиш, дастлабки тергов ҳамда одил судловнинг ягона тартиб асосида амалга оширилишини таъминлайди. Бу билан, жиноят процессида бирон-бир иштирокчи миллати, ирқи, эътиқоди, жинси, тили ва ижтимоий аҳволи юзасидан бошқа иштирокчилардан устун бўлишига ёки, аксинча унинг ҳуқуқлари ўша аснода чекланишига йўл қўйилмаслиги кафолатланади. Мазкур принцип қонунчилик аҳамиятига эга, у тарафларнинг тортишувига асосланган демократик суд муҳокамаси пойдеворининг жиддий бўлагини ташкил этади.

Жиноят процессида шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш (ЖПКнинг 17-моддаси) ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш (ЖПКнинг 18-моддаси) принциплари. ЖПКнинг 17-моддасида суд, прокурор, терговчи ва суриштирувчи ишда иштирок этаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматларини ҳурмат қилишлари шартлиги, шахсга нисбатан зўравонлик ишлатилиши, қийноққа солиниши, инсоний қадр-қиммати ва обрўсига путур етказадиган бирор хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги таъкидланган. ЖПКнинг 18-моддасида эса, жиноят процессида иштирок этаётган барча давлат органлари, мансабдор шахслар процессга жалб этилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этишга маъсул эканликлари белгилаб қўйилган.

Юқорида давлат органлари, мансабдор шахсларнинг жиноятчиликка қарши кураш фаолиятларини амалга оширишда Конституция ҳамда моддий ва процессуал нормалардан келиб чиқувчи талабларга қатъий ва сўзсиз итоат этишлари шартлиги айтиб ўтилганди. Бу талаб шак-шубҳасиз, жиноят процесси доирасида ҳуқуқий муносабатга киришувчи фуқароларнинг процессуал ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя этишга, уларнинг шаъни ва қадр-қимматларини муҳофаза қилиш каби муҳим вазифаларни белгилайди. Унга кўра фуқаролар ноқонуний, мажбурий, жисмоний ёки руҳий тазйиқ остида ўтадиган нопроцессуал фаолият «объекти» бўлишдан ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя этиладилар. Шахсни ғайриқонуний тарзда қадр-қимматини ва шаънини поймол этадиган усуллар қўллаш йўли билан кўрсатув беришга мажбурлаш, қонунсиз равишда қамоққа олиш, унинг уй-жойида ноқонуний тинтув ўтказиш, унга тегишли буюмларни олиб қўйиш ва кўздан кечириш, фуқароларнинг
почта-телеграф ёзишмаларини хатлаш, телефон алоқасини ноқонуний эшитиб туриш ва бошқа ҳаракатларни олиб боришга йўл қўйилмаслиги фуқароларнинг жиноят процессидаги муҳим процессуал кафолатлари ҳисобланади.

Жиноят ишлари юритиладиган тил (ЖПКнинг 20-моддаси) принципига биноан, дастлабки тергов ва суд босқичларида жиноят ишларини юритиш ўзбек, қорақалпоқ тильда ҳамда муайян жойдаги кўпчилик атоли сўзлашадиган тильда олиб борилади.

Ушбу принцип жиноят иши муҳокамасида қатнашаётган барча иштирокчиларга она тилларида ёки ўзлари бил ган бошқа тильда оғзаки ёки ёзма кўрсатувлар бериш, хулоса, раддия ва илтимосномалар билдириш, тергов ва суд материаллари билан танишишда ҳамда бошқа ҳолларда таржимон хизматидан фойдаланиш аби ҳуқуқларни эркин амалга оширишлари учун тенг шароит яратади.

Тарафлар ҳуқуқий тортишув олиб боришлари учун барча процессуал масалаларда тенг бўлишлари, ҳуқуқларини амалга оширишда эса зарур процессуал воситалар билан таъминланган бўлишлари керак. Ҳимоя тарафи субъектлари – гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчига жиноят иши қайси тильда юритилишидан қатъий назар, ўзона тили ёки у сўзлашадиган бошқа тильда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя этишнинг кафолатланиши айнан шу воситалардан биридир.

Ҳақиқатдан ҳам судланувчи (айбланувчи, гумон қилинувчи) жиноят иши юритиладиган тилни билмаса ёки дастлабки тергов ва суд босқичларида ҳимоячи ҳамда таржимон билан таъмин этилмаса, ўзини айбловдан ҳимоя қила олмаслиги муқаррар. Шу сабабли, қонун жиноят процессида гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи жиноят юритиладиган тилни билмаган тақдирда, унга дастлабки тергов ва суд босқичларида ҳимоячи билан маж бурий таъминлаш (ЖПКнинг 51-моддаси 3-қисми), таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқларини қатъий белгилаб қўйди. Бу талабларга амал қилмаслик қонуннинг жиддий бузи лиши бўлиб, шундай асослар бўлган суднинг айблов ҳукмлари бекор қилиниши лозим.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судья катта ёрдамичиси Ж.Х.Примов

Related Articles

Back to top button