Jahon

Сув босган ҳудудларда аҳвол барқарор

Юртимизга келган хавф-хатар чекинди. Кучли ёмғирдан сўнг тошқинга айланган табиий офат оқибатлари бартараф этилиб, аҳвол барқарорлашмоқда. Аҳоли ўз уйларига қайтмоқда. Табиий офатнинг олдини олиш борасидаги ишлар натижасида улкан талофотнинг олди олинди. Бу ҳақда вилоятга ҳукуматнинг топшириғи билан ташриф буюрган ҚР Фавқулодда вазиятлар вазири Ю. Ильин маълум қилди. У вилоят ҳокими Д. Сатибалди билан бирга тошқин содир бўлган жойлардаги аҳоли, шунингдек, уларга ёрдам кўрсатаётган кўнгиллилар билан учрашди.

Вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбарияти етказилган зарар миқдорини аниқлаш учун Кентов шаҳри ва Саврон туманларида маҳаллий даражада фавқулодда ҳолат эълон қилишни таклиф қилган эди. Таклиф ўрганилмоқда.

Саврон туманининг кўчирилган аҳолиси ўз уйларига қайтди. Етказилган зарарни аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан комиссия назорати ташкил этилди. Минтақадаги дарё ва ўзанлардаги сув ҳажми кеча-кундуз кузатилмоқда.

Кучли ёмғирдан зарар кўрган қишлоқлардаги ҳовлилар сувдан тозаланмоқда. Жадал штабнинг маълумотига кўра, Ўрдабоши туманидаги аҳоли манзиллари сувдан тозаланган. Вазир, шунингдек, Арис, Кентов, Байдибек ва Сўзоқ туманларида ҳам бўлди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунгача 15 минг донага яқин инерт материаллар билан тўлдирилган қоплар тайёрланган. Арис дарёсида 3та гидрогеологик кузатув ўрнатилган.

Йил бошидан буён фавқулодда вазиятга масъул органлар ва идоралар тайёргарлик ишларини юритиб, хавф-хатар юқори бўлган минтақаларни аниқлашди ва зарур чораларни кўришди. Вилоят, туман раҳбарлари томонидан уюштирилган тадбирлар натижасида сув тошқини хавфи пасайди.

Related Articles

Back to top button