Bu qiziq

СУРХОН ДАРЁСИ КЎПРИГИ ҚУРИЛИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Сурхон дарёси устидан ўтувчи кўприк яроқсиз ҳолатга келиб қолгани учун бир йил аввал Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан кўприкнинг қурилиш ишлари бошланганди.


Юртимизда байрам шодиёлари кезиб юрган бир вақтда шўрчиликлар учун яна бир қувонарли воқеа юз берди. 1960 йилда қурилган давлат аҳамиятига эга Сурхон дарёси устидан ўтувчи, лойиҳа қиймати 27 905,026 миллион сўмлик кўприкнинг қурилиш ишлари якунланди. Ушбу кўприк тумандаги “Эзгулик”, “Озод”, “Хушчекка”, “Лайлакхона”, “Тамшуш” маҳаллаларини туманимиз маркази билан боғлашга хизмат қилади.


Албатта, халқимиз узоқ йиллардан буён қурилишини кутган ушбу кўприк асрлар давомида элимизга хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.

Related Articles

Back to top button